Нуробод тумани 4-сектор раҳбари туман ёшлари билан учрашди

Нуробод тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, туман 4-сектор раҳбари Бобиржон Исмаилов Тим маҳалласидаги Нуробод-Тим қишлоқ хўжалиги ва сервис касб-ҳунар коллежи биносида ёшлар билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида компютер саводхонлиги, бадиий адабиётлар, спорт жиҳозлари, китобхонликни ривожлантириш, тикувчилик маҳорат амалий машғулотлари ташкил қилиш тўғрисида қилинган мурожаат ва таклифлар ўз ечимини топадиган бўлди.

Тадбир давомида сектор раҳбари томонидан маҳалладаги иқтидорли ёшларга бадиий китоблар совға қилинди.

Сектор раҳбари ёшлар билан очиқ ва яқиндан мулоқот ўтказиб, уларни қизиқтирган саволларига тегишли жавоблар берди.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM