Коронавирус тарқалгандан бери Уханни 60 минг одам тарк этди. Улар дунёнинг 382 шаҳрига кириб борди

Саутгемптон университети тадқиқотчилари томонидан коронавируснинг Ухандан қандай тарқалганлигини кўрсатувчи харита ишлаб чиқилди.

Daily Mail хабарига кўра, эпидемия аниқлангандан бери 60 минг киши Уханни тарк этган.

Тадқиқотчилар ўзлари босиб ўтган йўлни кузатиш асносида қизил ҳудудлар билан тўла харитани яратишди. Жараёнда эса мобиль телефонлар ва кўплаб самолётларнинг кузатувчи қурилмаларидан олинган маълумотларга таянишди. Маълум бўлишича, Ухан шаҳридан чиққанлар жами 382 шаҳарга кириб боришган.

Хитой Миллий соғлиқни сақлаш комиссияси томонидан тақдим этилган сўнгги маълумотлар коронавирус ҳали ҳам хавфли эканлигига шубҳа қолдирмаяпти.

Сўнгги маълумотларга кўра, Хитойда COVID-19 коронавируси оқибатида вафот этганлар сони 1113 кишига етган.

Бутун мамлакат бўйлаб вирусни юқтириб олганлар сони 44 653 кишини ташкил этмоқда, уларнинг 4740 нафари даволанишга муваффақ бўлган. Бундан ташқари 8204 одам оғир аҳволда, касаллар билан алоқада бўлган яна 185 минг киши назорат остида.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM