Нурободнинг энг чекка ҳудудида янги МТТ фойдаланишга топширилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Самарқанд вилоятига ташрифи давомида берган топшириғига асосан, Нуробод туманининг чекка ҳудуди “Саҳоба” маҳалласида ҳам янги мактабгача таълим ташкилотини барпо этиш белгиланган эди.

Бугун ушбу топшириқ тўлалигича амалга оширилиб, “Саҳоба” маҳалласида “Бойчечак” номли 13 сон мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.

Мазкур МТТ 75 ўринга мўлжалланган бўлиб, барча шарт-шароитлар яратилган. МТТнинг замонавий жиҳозлар билан таъминланганлиги, машғулотларни самарали ташкил этиш имкониятини беради.

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM