Ўтаётган йилда дунё бўйлаб энг кўп муҳокама қилинган воқеа ва шахсларни биласизми?

Twitter ижтимоий тармоғи 2019 йилнинг натижаларига кўра, ўтаётган йилда дунё бўйлаб энг кўп муҳокамаларга сабаб бўлган ҳодисаларни маълум қилди.

Унга кўра, апрелда Париждаги ибодатхонада содир бўлган ёнғин энг кўп муҳокама қилинган. Шунингдек бу рўйхатдан Брексит, Япониядаги Хагибис тўфони ва Венесуэладаги оммавий намойишлар ўрин олган.

Энг кўп муҳокама қилинган инсонлар эса АҚШ Президенти Дональд Трамп ва Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди бўлди.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM