31 декабргача эски паспортингизни биометрик паспортга алмаштирмасангиз, 669 минг сўмгача жарима тўлашингиз мумкин

Ўзбекистонда биометрик паспорт олмаган фуқароларнинг нобиометрик паспортларини алмаштириш муддати 2019 йил 31 декабрь этиб белгиланган.

Шу боис доимий яшаш манзилингиздаги ИИБ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизматларидаги маълумотларни йиғиш пунктларига зарурий ҳужжатлар билан мурожаат этишингиз сўралади.

Эски паспортда юрган фуқаролар белгиланган ушбу муддатгача биометрик паспорт олмаган бўлса, улар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 223-моддасига мувофиқ 111 500 сўмдан 669 сўмгача жаримага тортилади.

Эслатиб ўтамиз, биометрик паспортлар 2011 йилнинг январь ойидан жорий этилган бўлиб, эски (нобиометрик) паспортларни янгисига алмаштириш учун дастлаб 2015 йилнинг декабригача, кейинчалик 2018 йилнинг 1 июлигача муҳлат берилган эди. Бироқ бу вақтгача мамлакат аҳолисининг катта қисми паспорт алмаштиришга улгурмагани сабабли Ҳукуматнинг 2018 йил 30 июндаги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик бўлмаган паспортининг амал қилиш муддати 2019 йил 31 декабргача узайтирилган.

 

 

Самарқанд вилояти ИИБ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси.

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM