Туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Ф.Заиров томонидан округ ва участка раисларига ўқув тренинг ўтказилди

Бугун Нуробод тумани Давлат хизматлари маркази биносида жойлашган намунали 695-сайлов участкасида туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Ф.Заиров томонидан 1-сектор ҳудудида жойлашган округ ва участка сайлов комиссияси раислари учун ўқув тренинг ўтказилди.

Ўқув тренингни ўтказишдан кўзланган мақсад – жорий йилнинг 22 декабрида Олий Мажлис Қонунчилик палатасига ҳамда Халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловларга юқори савияда тайёргарлик кўриш ҳамда иштирокчиларнинг сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ билим ва кўнималарни, амалий тажрибаларини оширишдан иборатдир.

Сайлов жараёнидаги янгиликлардан яна бир эътиборли жиҳати, Сайлов комиссияси фаолиятига жалб қилинган барча ишловчи ходимларга асосий иш жойидаги иш ҳақи сақланган ҳолда, улар ишлаб чиқариш ёки хизмат вазифаларини бажаришдан тўлиқ ёки қисман озод қилинади. Бунда уларга компенсация тўлови тўлаб берилади. Бу албатта сайлов ташкилотчиларининг масъулиятни ҳис қилган холда сиёсий тадбирларни ўтказишларида ижобий самара беради – дея таъкидлади Ф.Заиров.

Тренинг давомида округ ва участка сайлов комиссияларида учрайдиган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича фикр-мулоҳазалар алмашинилиб, таклиф ва тавсиялар берилди.

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM