Нуробод туманининг туризм салоҳаяти ҳақида биласизми?

Нуробод тумани ҳудуди жихатидан Самарқанд вилоятида биринчи ўринда туради. Умумий ер майдони 486,237 м.кв ни ташкил этиб, аҳоли сони 149 100 дан ортиқ. Туманимиз ўзининг ажойиб табиати, меҳмондўст халқи билан мамалакатимизда танилган. Бир тарафда пурвиқор тоғлар, бошқа тарафдан ажойиб қиру-адирлар, текисликлар ва жозибадор сув омборлари мавжуд. Туманимиз ҳудудининг ажойиб географик жойлашуви натижасида тиббиёт, эко ва зиёрат туризми учун қулай муҳит ва шарт-шароитлар мавжуд.

Бугунги кунда туманимиз ҳудудидадаги Нурбулоқ ва Машъал маҳалларида тиббиёт туризми учун қулай табиий шароитлар мавжуд. Ушбу маҳалаларда родонли ва минерал сув билан даволаш муассасалари фаолият юритиб келмоқда. 19 та сув билан даволаш муассасаларида малакали шифокорлар томонидан 2018 йил давомида жами, мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларидан келган ва маҳаллий туристлардан 132 650 нафарига сув билан даволаш хизматлари кўрсатилди. Машъал МФЙ ҳудудида яна ушбу тиббиёт туризми соҳасига боғлиқ бўлган 2 лойиҳа (Назар бобо сиҳатгоҳи, Эргаш хожи ота даволаш маскани) фойдаланишга қабул қилиниш арафасида. Тиббиёт туризми туманиз ҳудудида яхши ривожланган.

Экотуризм ҳақида гап кетганда туманимиз ҳудида гўзал кўринишга эга тоғли ҳудудларга тўхталмасдан илож йўқ. Туманимиздаги Меҳнаткаш ва Оқсой маҳаллалари ҳудудида хусусий тадбиркорлар томонидан хорижий ва маҳаллий туристларга экотуризм хизматлари кўрсатиб келинмоқда. Нурдум маҳалласи ҳудудидаги Каттақўрғон сув омбори яқинида “Нилуфар Номозова Шифо Маскани” ХК томонидан экотуристик маскан қурилиш ишлари бошланган. 2020 йилга келиб ушбу маскан экотуризм иҳлосмандлари учун ўз хизматларини кўрсата бошлайди. Оқсой маҳалласи ҳудудида “Оқсой ХД” МЧЖ томонидан маҳаллий ва хорижий туристларга осма дор йўли, Zip line, параглайдинг хизматлари кўрсатилиши режалаштирилиб, 2021 йилдан “Оқсой ХД” МЧЖ  томонидан ушбу хизматлар йўлга қўйилади.

Зиёрат туризми туманиз бўйлаб кенг тарқалган. Оқсой маҳалласи ҳудудидаги “Хазрати Довуд” зиёратгоҳи бугунги кунда хорижий ва маҳаллий туристларнинг севимли масканига айланиб улгурди.

Тим қишлоғида жойлашган “Араб ота” (ёки Оқ масжид) зиёратгоҳида Х-ХI асрга тегишли мақбара мавжуд  бўлиб, Марказий Осиёда Ислом динининг кенг тарқалишига муносиб хисса қўшган уламонинг қабри мавжуд.

Жарқудуқ қишлоғи яқинида жойлашган “Қўчқорли ота” зиёратгоҳи ҳам халқимизнинг севимли зиёрат маскани хисобланади. Ушбу зиёратгоҳда ХII-ХIV асрларда Нақшбандия таълимотининг кўзга кўринган номоёндаларидан бири дафн этилган.

 “Остона ота” зиёратгоҳида XIV-XV  асрларда бунёд этилган мақбара ва масжид мавжуд бўлиб, унда Ислом оламининг “Ишқия” тариқатининг йирик номоёндалари дафан этилган.

Бир сўз билан айиганда, туманиз ҳудуди ўзининг беқиёс тиббиёт, эко ва зиёрат туризми бўйича улкан салоҳиятга эгадир.

 

ЁВҚОЧОВ Дўстмурод,

Нуробод тумани ҳокимлиги инвестициялар,

инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга

кўмаклашиш ва кичик саноат зоналари

ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари

бўйича бош мутахассиси

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM