Бугун – Халқаро қандли диабетга қарши курашиш куни

Қандли диабет касаллиги нафақат турли-туман дори-дармонлар, балки сизнинг кўтаринки кайфиятингиздан ҳам қўрқади.

Агар бемор тузалишга астойдил ҳаракат қилса, кун келиб дарднинг чекиниши тайин. Қолаверса, бу курашда энг муҳими – фаоллик. Шундай экан, кайфиятни кўтаринг ва бадантарбия билан шуғулланиб, вужудингизга ёпишган хасталикдан халос бўлинг.

Хўш, қайси машқлар фойдали? Бу саволнинг жавоби қайси касалликка чалинганингизга боғлиқ. Лекин деярли барча учун пиёда юриш фойдали. Қанча масофа ва қандай тезликда юриш борасида кишининг ёши ҳамда соғлиғига қаралади.

Машиналар тутуни буруқсаган катта кўчалар ёқасида эмас, хушманзара ва ҳавоси тоза жойларда сайр қилинг. Бирор ҳамроҳингиз бўлса, янада яхши.

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM