5 та муҳим ташаббус доирасида тадбир ташкил этилди

Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш, ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш уларниниг ҳар томонлама баркамол бўлиб вояга етиши учун зарур шарт-шароитларни яратиб бериш мақсадида ўтган қисқа давр мобайнида муайян ишлар амалга оширилиб, туманимизда маънавий-маърифий, спорт ҳамда ҳар хил турдаги тарғибот ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 24 октябрь куни тумандаги 18-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди.   

Мазкур тадбирда Республикамизда илк маротаба ўтказилган ёшлар ўртасида курашнинг "Самбо" тури бўйича жаҳон чемпионатида ғолиб бўлган нурободлик чемпион Тиркашев Оғабекни Нуробод тумани ҳокими Ф.Заиров телевезор ҳамда бошқа қимматбаҳо совғалар билан тақдирлади.   

                                     

Ёш чемпион Тиркашев Оғабек ушбу мусобоқада фахрли 3-ўринни эгаллаб бронза медали соҳиби бўлган эди. Ўтказилган тадбирда Тиркашев Оғабек тенгдошларига чемпионлик сирлари ҳақида сўзлаб берди.

Махзкур учрашувда 5 та муҳим ташаббус доирасида кўргазмали қўроллар, мусиқий чиқишлар ёш ҳунармандлар галерияси ҳамда спортнинг миллий кураш ва бадиий гимнастика тури бўйича саҳнавий чиқишлар ўтказилди.

Тадбир доирасида маданий кеча уюштирилиб, йиғилганларнинг кўнгли хушнуд этилди. 

 

          

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM