Нуробод туманида истиқомат қилувчи 9 ёшли қизларнинг 1421 (89,3%) нафарида ВПЧ га қарши эмлаш тадбирлари амалга оширилди   

Аёллар саломатлиги соғлиқни сақлаш соҳасининг устувор йўналиши ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан, бачадон буйни саратони профилактикаси ва диагностикаси ҳамда аёлларнинг репродуктив саломатлигини асраш масалаларига ҳукумат ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги катта эътибор қаратиб келишмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 мартдаги 2857-сонли “Ўзбекистон Республикаси Бирламчи тиббий санитария муассасаларини фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори талабларини бажариш ҳамда жаҳоннинг 102 мамлакатидан ВПЧ га қарши вакцинанинг муваффақиятли қуллашни ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ЖССТ ва ЮНИСЭФ кўмагида бачадон буйни саратонига олиб келувчи ВПЧ га қарши эмлаш ишлари амалга оширилиши  режалаштирилган эди.

Жорий йилнинг 22 октябрдан бошлаб  Нуробод туманида истиқомат қилувчи 9 ёшли қизларни уюшган ҳолда ВПЧ га қарши эмлаш ишлари амалга оширилмоқда. Бугунгача 1591  нафар 9 ёшли қизлардан 1421 (89,3%) нафарида ВПЧ га қарши эмлаш тадбирлари ўтказилди.

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM