Нуробод туманида 2 та ММТП ва 4 та фермер хўжалиги шартномавий пахта топшириш режасини бажарди

Нуробод туманидаги “Амир Темур” ва “Қоракулча НМ” муқобил машина трактор парклари ҳамда “Чавондоз”, “Озод”, “Сардоржон Улус ғаллазори”, “Омад-1” фермер хўжаликлари шартномавий пахта топшириш режаларини ортиғи билан бажарди.

Тумандаги Хусанов Муродулло раҳбарлик қилаётган “Амир Темур” ММТП 2019 йил пахта ҳосили учун чигит экилган ер майдони 176 гектар бўлиб, шартномавий пахта топшириш режасини 324.9 тонна, 100.7 фоизга бажарди.

“Қоракулча НМ” ММТП ҳудудидаги фермерлар 74 гектар ер майдонида ғўза парваришлаб, шартномавий пахта топшириш режасини 133.3 тонна пахта топшириб, режани 100 фоизга бажарди.

Тумандаги “Чавондоз” фермер ҳужалиги 64.9 тонна пахта етиштириб, режани 101.2 фоизга, “Озод” фермер хўжалиги 73.8 тонна пахта топшириб, режани 100.7 фоизга, “Сардоржон Улус ғаллазори” фермер хўжалиги 20.2 тонна пахта топшириб, режани 100 фоизга, “Омад-1” фермер хўжалиги 37 тонна пахта топшириб, режани 100.9 фоизга бажариб, шартномавий пахта топшириш мажбуриятларини бажаришди.

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM