Нуробод туман ҳокимлиги Ахборот хизматининг расмий муносабати

Жорий йилнинг 11 октябрь куни ижтимоий тармоқларда тарқалган “Бутун бошли туманда болалар даволанадиган бўлим йўқ” (Нуробод тумани назарда тутилмоқда) номли мақолага расмий муносабат.

Ўзбекистон Республика Президентининг «Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетининг 2015 йилга макроиқтисодий кўрсаткичлари ва параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-2270-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар  Маҳкамасининг 2015 йил 21 апрелдаги «Марказий туман (шаҳар) шифохоналарининг койкалар фондини аниқлашнинг норматив методига босқичма-босқич ўтиш тўғрисида»ги 95-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида, туман тиббиёт бирлашмаси ўринлар сони режасининг бажарилиш кўрсаткичларига асосан қисқартирилган.

Бугунги кунда туман тиббиёт бирлашмасида 20 ўринли болалар бўлими, болаларга шо

шилинч тез тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимида 6 ўрин, Нуробод Жанубий кон бошқармасининг 4-сон тиббий санитария қисмида 5 ўринли, жами туманда 31 ўринли болалар бўлимлари фаолият юритмоқда.

2015-2019 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM