Гимнострада фестивалининг туман босқичи бўлиб ўтди

         Жорий йилнинг 11 октябрь куни Нуробод туманидаги 2 сон умумий ўрта таълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим Вазирлигининг “Сиз билан улғайиб ривожланамиз” шиори остида Мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари ўртасида ўтказиладиган Гимнастрада фестивалининг туман босқичи бўлиб ўтди.

       Гимнострада фестивалини ўтказишдан асосий мақсад Ўзбекистон Республикаси Президентини Шавкат Мирзиёевнинг “5 та муҳим ташаббус”нинг иккинчи ташаббусини амалга ошириш, ёш авлодни спорт машғулотларига жалб этиш ва уларга қулай шароитлар яратиб бериш назарда тутилган.

       Ўтказилган фестивал давомида тумандаги МТТ ларининг спортчи жамоалари ўзларининг тайёрлаган спорт ўйинлари билан иштирок этишди.

       Фестивал якунига кўра Нуробод тумани Мактабгача таълим бўлимига қарашли 3 сон МТТнинг “Спортчи болажонлар” жамоаси биринчи ўринни олиб, фестивалнинг билоят босқичида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритди.

 

 

 

 

2015-2019 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM