Нурободлик яна бир фермер пахта топшириш шартномавий режасини бажарди

Айни кунларда Нуробод туманида ҳам пахта йиғим-терим ишлари авжида. Туманда “Амир Темур” муқобил машина трактор парки ҳудудида фаолият кўрсатаётган “Абу Прим” фермер хўжалиги пахта ҳосили учун белгиланган шартномавий режасини бажарди.

Хусусан, Примов Нурилло раҳбарлик қилаётган хўжалик аъзолари  2019 йил пахта ҳосили учун белгиланган шартномавий режасини 101,7 фоизга бажариб, 46,8 тонна пахта ҳосили топширди.

Жорий йилнинг 10 октябрь куни Нуробод тумани ҳокими Ф.Заиров томонидан фермер хўжалиги бошлиғи Н.Примовга пахта топшириш шартномавий режасини бажарганлиги муносабати билан туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиғи ҳамда қимматбаҳо совғаларини топширди.

 

 

2015-2019 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM