Нурободда янги мактабгача таълим ташкилоти очилди

Нуробод  туманида мактабгача таълим соҳасида қабул қилинаётган қарорлар ижросини таъминлаш, давлат мактабгача таълим ташкилотларини таъмирлаш ҳамда туманда мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

         Бугун Нуробод тумани марказидан олисда жойлашган Ўртабуз маҳалласида  янги 11 сонли мактабгача таълим ташкилотининг очилиш тадбири бўлиб ўтди.

         Тадбирда туман ҳокими Ф.Заиров, сектор раҳбарлари, мутасадди ташкилот ва муассаса раҳбарлари, маҳалла аҳолиси иштирок этди.

Ушбу мактабгача таълим ташкилоти 160 нафар болажонларни ўз бағрига олади ҳамда 25 нафар мутахассислар иш билан таъминланди.

- Дунёда бола кулгусидан-да беғубор ва соф кулгу бўлмаса керак. Бугун туманимизда барча шароитларга эга замонавий типдаги болалар боғчасининг очилиши ҳаммани қувонтирди. Қувончимнинг боиси шуки, шу кунга қадар ушбу маҳаллада мактабгача таълим ташкилоти йўқ эди. Бунинг натижасида жуда кўп аёллар уйда ишсиз  қоларди. Маҳалла аёлларимиз ва боғча ёшидаги болаларнинг юз-у кўзидаги қувонч ва ҳаяжонни сезиш қийин эмас. Мана шундай масканлар очилса аёлларимизнинг бандлиги ҳам таъминланади, келажак авлодимиз етук баркамол инсон бўлиб етишади, - дейди туман Мактабгача таълим бўлими мудири Диловар Амирова.

Таъкидлаш жоиз, болаларда ижтимоий, ахлоқий, эстетик сифат ва салоҳиятларни уйғотиш ҳамда ривожлантириш, уларни соғлом турмуш тарзи билан таништириш борасида  вилоят миқёсида ижобий ишлар олиб борилмоқда. Мактабгача таълим ташкилотларининг босқичма босқич дастур асосида реконструкция ва капитал таъмирдан чиқарилилиб, таълим сифатини ошириш мақсадида методик қўлланмалар ва ўқув-амалий жиҳозлар  билан таъминланаётганлиги таҳсинга сазовор.

2015-2019 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM