Нурободнинг ўнқир-чўнқир йўллари таъмирланмоқда

Нуробод тумани ҳудудидаги 4Р53-Нуробод-Нурбулоқ-Иштихон Республика аҳамиятига эга бўлган йўлллар қирқ йилдан ортиқ вақт давомида жорий ва мукаммал таъмирланмай, яроқсиз аҳволга келиб қолган эди.

2019 йил бошидан бошлаб, умумий лойиҳа қиймати 28 млрд. сўм бўлган, жами 31 км дан иборат 4Р53-Нуробод-Нурбулоқ-Иштихон Республика аҳамиятидаги йўлларнинг 18 км. масофасида тўласинча асфалт ётқизиш ишлари амалга оширилди.

Бугунги кунда Нурбулоқ шаҳарчаси ҳудудининг 1,5 км масофасида “Samarqand NEVTECH” МЧЖ пудратчи қурилиш ташкилоти томонидан лоток ётқизиш ҳамда асфалт ётқизишга йўлларни тайёрлаш ишлари давом этмоқда.    

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM