14 сентябрь - “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган кун

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Нуробод туман Кенгаши ва Тадбиркорлар ва Ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал–демократик партияси ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 14 сентябрда “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинган кунга бағишлаб ўтказилиши режалаштирилган маънавий-маърифий ва ҳуқуқий йўналишдаги тадбирлар доирасида Кечкелдик маҳалласидаги 40-умумий ўрта таълим мактабида халқ депутатлари Нуробод туман Кенгаши 13-Кечкелдик сайлов округи депутати А.Зиятов иштирокида, жойларда ёшларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимларини ошириш мақсадида "Депутат ва ёшлар" учрашуви ўтказилди.

                                                               

Учрашувдан асосий мақсад, Ўзбекистон Республикаси Президентининг бешта муҳим ташаббус доирасида бажарилаётган ишлар, ёшларни миллий ғояга ҳурмат, Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашга муносиб ҳисса қўшиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш сессияларида ёшлар иштирокини таъминлаш, депутатлик фаолияти билан яқиндан танишиши учун имконият яратишдан иборат, – дейди туман Кенгаши депутати Асомиддин Зиятов.

                                                   

“Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонуни ва мамлакат Президентининг бешта муҳим ташаббуслари мазмун-моҳиятини ёшлар ўртасида кенг тарғиб этиш, яқиндан таништириш, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида турли спорт, фан тугаракларига ташкил этилиши ва унга болаларнинг қабраб олиниши, ёшларни маданий дам олишларига кенг имкониятлар яратиш, китобхонликни ёшлар ўртасида кучайтириш мухим ахамият касб этиши тўғрисида етарлича тавсиялар бериб ўтилди.

                                                     

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM