Нуробод туман ҳокимлиги Ахборот хизматининг расмий муносабати

Жорий йилнинг 12 сентябрь куни ижтимоий тармоқларда тарқалган “Уран қазиб олинадиган иқлими оғир туманимизда болалар шифохонаси йўқ (Нуробод тумани назарда тутилмоқда)” номли мақолага муносабат

Ўзбекистон Республика Президентининг «Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетининг 2015 йилга макроиқтисодий кўрсаткичлари ва параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-2270-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар  Маҳкамасининг 2015 йил 21 апрелдаги «Марказий туман (шаҳар) шифохоналарининг койкалар фондини аниқлашнинг норматив методига босқичма-босқич ўтиш тўғрисида»ги 95-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида, туман тиббиёт бирлашмаси ўринлар сони режасининг бажарилиш кўрсаткичларига асосан қисқартирилган.

Бугунги кунда туман тиббиёт бирлашмасида 20 ўринли болалар бўлими, болаларга шошилинч тез тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида, шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимида 6 ўрин, Нуробод Жанубий кон бошқармасининг 4-сон тиббий санитария қисмида 5 ўринли болалар бўлими фаолият юритмоқда. 

                                                                                                       * * * * * *

Бугунги кунда Нуробод туманида 13888 нафар 3-7 ёшли болалар мавжуд бўлиб, шундан 2450 нафари (17,6 фоиз) жами 60 та мактабгача таълим муассасаларида қамраб олинган (бу кўрсаткич 2018 йил 1 январь ҳолатига 4,6 фоизни ташкил этган).

Жорий йилнинг 4-чораги давомида, яъни 2019 йил якуни билан инвестиция дастури асосида 495 ўринли 4 та давлат мактабгача таълим муассасалари, 120 ўринли 4 та қисқа муддатли гуруҳлар ташкил этиш, 2 та 135 ўринли давлат-хусусий шерикчилик асосидаги мактабгача таълим муассасалари, 15 та 375 ўринли оилавий шаклдаги мактабгача таълим муассасалари фойдаланишга топширилади. 6 ёшли болаларни бошланғич таълимга бепул бир йиллик тайёрлаш (0-синф) бўйича ташкил этиладиган 73 та гурухларга 2177 ўринли қўшимча қувват яратиш ҳисобига жами 5752 нафар болалар қамраб олиниб, қамров 41,4 фоизга етказилади.

Нуробод тумани бўйича 2020-2022 йилларда мактабгача таълим муассасалари объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш дастурига асосан 2020 йилда 600 ўринли, 2021 йилда 600 ўринли, 2022 йилда 600 ўринли мактабгача таълим муассасалари қурилиши режалаштирилган.

2023 йилга қадар давлат, давлат-ҳусусий шерикчилик, оилавий шаклдаги мактабгача таълим муассасалари қурилиши, 6 ёшли болаларни бошланғич таълимга бепул бир йиллик тайёрлаш (0-синф) бўйича гуруҳлар ташкил этиш эвазига қамровни 99% га етказиш кўзда тутилган.

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM