Нурободда навбатдаги сайёр қабул бўлиб ўтди

Нуробод туманида Вазирлар Махкамаси хузуридаги  "Оила"  илмий- амалий тадкикот маркази Самарканд вилоят бошкармаси раҳбари вазифасини бажарувчи С.Насриева тумандаги “Амир Темур” МФЙда сайёр қабул ўтказди.

                                                                      

Сайёр қабулда тумандаги мутассадди ташкилот раҳбарлари ва мутасаддилари иштирок этди.

Сайёр қабул давомида 12 нафар фуқароларнинг муаммоли мурожаатлари тингланиб, уларнинг ечими бўйича тушунтириш ишлари ҳамда соҳавий ташкилотларга юналтирилиб, ижроси юзасидан тегишли топшириқлар берилди.  

Қабулдан сўнг тумандаги 15 нафар ибратли оилаларга вилоят "Оила" илмий-амалий тадкикот марказининг ташаккурнома ва эсталик совғалари топширилди.

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM