Охирги уч йил давомида Конституциямизга олтинчи тузатиш киритилди 

Охирги уч йил давомида конституциямизга олтинчи тузатиш киритилди 

Биринчиси. 2017 йил апрель, 7 та моддага суд тизимига оид ўзгартиш ва қўшимчалар, таҳририй тузатишлар киритилди (http://lex.uz/acts/3154853?ONDATE=07.04.2017%2000#3154861). 

Иккинчиси. 2017 йил июнь ойида 4 та моддага экоқўмита мансублиги, конституциявий суд мустақиллигига оид ўзгартиш ва қўшичалар, таҳририй тузатишлар киритилди (http://lex.uz/acts/3221495?ONDATE=01.06.2017%2000#3221535).

Учинчиси. 2017 йил август. Иккита моддага Тошкент шаҳар туманлари маҳаллий кенгашларига сайлов билан боғлиқ тузатишлар киритилди (http://lex.uz/acts/3320970?ONDATE=30.08.2017%2000#3320988).

Тўртинчиси. 2018 йил октябрь. Маҳалла раислари (оқсоқоллари) сайлови билан боғлиқ тузатишлар киритилди (http://lex.uz/acts/3988118?ONDATE=16.10.2018%2000#3989936). 

Бешинчиси. 2019 йил март. 79, 93, 98-моддаларига ҳукумат ҳисобдорлигига оид тузатишлар киритилди (http://lex.uz/acts/4227174?ONDATE=01.04.2019%2000#4228732).            

Олтинчиси. Шу йилнинг 4 сентябрь куни қабул қилинган қонун билан (http://xs.uz/uzkr/post/sajlov-togrisidagi-qonun-huzhzhatlari-takomillash...) Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг иккита моддасига таҳририй ва принципиал тузатишлар киритилди. Бу ўзгартишлар Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси қабул қилиниши (2019 йил июнь) муносабати билан боғлиқ.

2015-2019 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM