Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги ташкил этилди

Агентлик Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларда ёшларни аниқлаш, танлаш, ўқитиш ва тарбиялаш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширади. Агентликка Бош вазир тақдимномасига кўра Президент томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади.

Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар учун ўрнатиладиган давлат таълим стандартлари Агентлик томонидан тасдиқланади.

Қуйидагилар Агентликнинг идоравий бўйсунувига ўтказилди:

-  Президент мактаблари;

-  ижод мактаблари;

-  Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб; Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати ва Абу Али Ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар ихтисослаштирилган мактаб-интернати.

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM