Вояга етмаган ёшларни мажбурий меҳнатга жалб қилинишига қаршимиз

Жорий йилнинг 8 сентябр куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Нуробод туман Кенгаши, туман Ички ишлар бўлими, "Маҳалла" ҳайрия жамоат фонди билан ҳамкорликда тумандаги "Жом деҳқон бозори"да профилактик тадбир ўтказилди.

                                                               

Тадбирда ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш, вояга етмаган ёшларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида, аниқланган ҳолатлар юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олиниб, тегишли ташкилот ва муассасаларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM