Нуробод тумани марказида "Автобошбекат" фойдаланишга топширилди.

2019 йил 11 июл куни Нуробод тумани марказида давлат хусусий шерикчилик асосида "Элзод" хусусий корхонаси томонидан 2 млрд. сўмлик лойиҳа асосида замонавий қулайликларга эга бўлган "Автобошбекат" фойдаланишга топширилди. Мазкур иншоотнинг фойдаланишга топширилиши муносабати билан йўловчи ва ҳайдовчилар учун ошхона, меҳмонхона, ҳожатхона, она ва бола, тиббиёт, жамоат тартибини сақлаш хоналари, алоҳида кутиш заллари фаолият кўрсатмоқда. Ушбу мажмуанинг ишга туширилиши ҳисобига ёшлар учун 20 га яқин иш ўринлари яратилди.

2015-2019 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM