Нуробод туманида Давлатга товар дон ғалла сотиш бўйича тузилган шартнома биринчилардан бўлиб ортиғи билан бажарилди.

Самарқанд вилояти Нуробод туманида 2019 йил ҳосили учун 461 нафар фермер хўжаликлари билан Давлатга товар дон ғалла сотиш бўйича 9328 тоннага шартнома тузилган бўлиб, 2019 йил 19 июн куни соат 18:00 да Самарқанд вилоятида биринчилардан бўлиб ушбу режа 9452 тоннага, яъни 101,3 фоизга бажарилди.

Туманда жами 21010 гектарга, шундан: 2010 гектар суғориладиган, 19000 гектар лалмикор майдонларга ғалла экилиб, сувли майдонлардан гектарига ялпи ҳосил ўртача 51,1 центнерни ва лалмикор майдонларда эса ўртача 11-12 центнерни ташкил этди.

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM