"ҲАР БИР ОИЛА-ТАДБИРКОР"

"ҲАР БИР ОИЛА-ТАДБИРКОР"

ДАСТУРИ ЖАДАЛЛИК БИЛАН ОЛИБ БОРИЛМОҚДА.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 июндаги “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастурини амалга ошириш тўғрисида”ги ва 2019 йил 7 мартдаги “Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги, вилоят ва туман ҳокимларининг шу мазмундаги қарорлари ижросини таъминлаш бўйича тумандаги мавжуд банклар, бандлик, молия бўлимлари, туман ҳокимлиги, сектор раҳбарлари ва барча иқтисодий комплекслар билан ҳамкорликда иш ташкил этиб келинмоқда.

Мазкур қарорга асосан Нуробод тумани бўйича биринчи навбатда кам таъминланган оилалар рўйхатини тўлиқ шакллантириш бўйича мониторинг ўрганишлар олиб борилди.

         Ҳозирги кунда Нуробод тумани ҳокимлиги молия бўлими томонидан марказлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, тегишли ташкилот ва идоралар, илмий муассасалар билан биргаликда «Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш» йўналишида тарғибот ишлари амалга оширилиб келинмоқда.

         «Ҳар бир оила-тадбиркор» дастури ижроси учун Нуробод туманига 14.5 млрд. сўм миқдорида ажратилган маблағлар даромади оширилиши белгиланган 939 нафар аҳолига имтиёзли кредит сифатида беришнинг йўналишлар ва тижорат банклари бўйича прогноз параметрлари тақсимланди.

         Мазкур қарор ижроси бўйича 2019 йил май ҳолатига Марказий банкнинг маълумотларига асосан 429 та эҳтиёжманд оилаларга жами бўлиб 7.3 млрд сўм, яъни ажратилган имтиёзли кредитнинг 50.5 % берилди. Шундан чорвачиликни ривожлантириш учун 158 нафар аҳолига 2.7 млрд. сўм, яъни ажратилган имтиёзли кредитнинг 19 % берилди. Паррандачилик, асаларичилик, балиқчилик, иссиқхона, қандолатчилик учун ва тикувчилик йўналишлари учун 271 нафар аҳолига 4.6 млрд сўм, яъни ажратилган имтиёзли кредитнинг 31.5 % берилди.

 

 

Х.Юсупов - туман ҳокимлиги молия бўлими оилавий

                  тадбиркорликни ривожлантириш шўъба мудири.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM