Нуробод туманида "Ёшлар кутубхонаси" ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2019 йил 11 январдаги Самарқанд вилоятига ташрифи давомида берилган топшириғига асосан 2019 йил 31 май куни Нуробод тумани марказида "Ёшлар кутубхонаси" очилиб фойдаланишга топширилди.

Очилиш маросимида вилоят ҳокимининг ўринбосари Қобилов Рустам Ражаббоевич ҳам қатнашиб, Нурободлик ёшларни мана шундай илм масканига эга бўлганликлари билан қутлади ва ўз тавсияларини берди.

Туманимиз ҳокими Заиров Фахриддин Абсаламович сўзга чиқиб Нурободлик ёшларни келажакда она ватанимиз равнақига хизмат қиладиган инсонлар бўлиб етишиши учун мана шундай даргоҳларнинг алоҳида ўрин тутиши, дунё майдонларида юртимиз байроғини баланд кўтарадиган ёшлар етишиб чиқишига ишонч билдиришини таъкидлади.

 

 

2015-2019 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM