“Оила-қуш устунли айвон”

Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эгадир. Никоҳ томонларнинг ихтиёрий розилиги ва тенг ҳуқуқлилиги асосида тузилади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси (63-модда).

Мустақиллик йиллариданоқ Республикамизда оилага алоҳида эътибор қаратила бошланди. Шу муносабат билан оила муносабатларини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари қайта кўриб чиқилди.

Энг аввало оила ва никоҳ муносабатларини такомиллаштиришнинг қонуний базаси яратилиб, оила аъзоларининг, жумладан, хотин-қизлар ва болаларнинг манфаатлари ҳимоя қилиниб, давлат сиёсатининг устувор йўналишига айлантирилди.

Ўзбекистон республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида” ги фармонининг ижтимоий соҳани ривожлантиришга йўналтирилган бўлимида оилаларни мустаҳкамлаш, оила аъзоларининг саломатлигини асраш, оналик ва болаликни муҳофаза қилишга алоҳида эътибор қаратилган.

Мустаҳкам ва бахтли оила қуришга йигит-қизларни илк ёшликдан тайёрлаш, оила муҳитида ҳамда барча таълим бўғинларида бу ишларни босқичма-босқич изчил давом эттириш мамлакатимизда бу борада олиб борилаётган сиёсатнинг нақадар истиқболга қаратилганлигини кўрсатади.

Оила - инсонларнинг табиий биологик, никоҳ, қон-қариндошлик, иқтисодий, ҳуқуқий, маънавий муносабатларга асосланган турмуш бирлиги ва ўзаро жавобгарлик орқали боғланган ижтимоий гуруҳдир. Оилага алоҳида эътибор бериш ва уни ҳар томонлама асраб-авайлаш, ёш оилаларга эътиборни кучайтириш, уларни ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя қилиш, соғлом ҳамда мустаҳкам оилани қуриш учун зарур шароитларни яратиш бугунги кундаги муҳим вазифаларимиздан бири.

Зеро, ўзбек оиласида бугунги кунда яхшилик ва ёруғлик, болаларга меҳр, катталарга ҳурмат, яқинларга ва бошқаларнинг қайғусига ҳамдардлик мужассамлашгандир.

2015-2020 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM