“Ҳотира-Абадий, Қадр-Муқаддас”

Халқимизнинг инсонпарварлик хислатлари жўш уриб, осойишта кунларга бўлган ҳурмати, тинчлигимиз йўлида заҳмат чеккан ота-боболаримизга бўлган эътибори туфайли ибратли ишларга қўл урмоқда.

Буюк қадамжоларни қайтадан таъмирлаш, келажак авлодга тарихимиздан қолган меросларни ўз ҳолича етказиб бериш ҳам одамийлик намунасидир. Уруш йилларидаги айрилиқни, оловли жанггоҳларга кузатилаётган ёш ўспиринлар нигоҳидаги Ватанга бўлган меҳрни, оналарнинг фарзандларини жанг майдонларига кузатаётган вақтдаги мунгли қарашларини акс эттирган ҳайкали бизга тарихимиздан сўзлайди.

Ушбу амалга ошираётган ислоҳотлар самарасини Тим қишлоғида жойлашган Аработа маҳалласи мисолида кўришимиз мумкин.

Қишлоғимизда 1985 йилда фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 40 йиллигига бағишлаб қурилган урушга кузатилаётган аскар ва унинг онаси тасвирлайдиган ҳайкал хароба аҳволга келиб қолган эди. Яратганга беадад шукрким, дориламон кунларда бу мажмуа қайтадан таъмирланди. Унга шу маҳаллада яшовчи тадбиркорлардан Хуршид Эшмаматов, Яшин Ҳусанов, Бекжон Назаров, Орзубек Файзуллаев,  Нормурод Назаров ҳамда Баҳриддин Қиличов раҳбарлигидаги Нуробод қишлоқ хўжалик ва сервис касб ҳунар коллежи, 57, 66, 73 - умумий ўрта таълим мактаби жамоалари ҳомийлик қилди.

Қайтадан таъмирланган бу қадамжо ёшларимизни она-Ватанга садоқат руҳида тарбиялашга хизмат қилади ва тинчликни, фаровонликни қадрига етишга чорлайди,- деди Аработа маҳалла фуқаролар йиғини раиси Гавҳар Исаева.

2015-2019 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM