Нуробод тумани ҳокимлиги қаршисида Мамлакатимиз Давлат байроғи қад ростлади.

2019 йил 8 май куни Нуробод тумани ҳокимлиги қаршисида Мамлакатимиз Давлат байроғи қад ростлади. Байроқ тутқичи ва устуни билан биргаликда 28 метр баландликка ўрнатилди ва ушбу байроқ қад кўтариш муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди. Байрам тадбирида туман ҳокими Фахриддин Зоиров сўзга чиқиб, халқимиз ғурури ва келажакка бўлган ишончининг мужассам ифодаси ҳисобланмиш давлат байроғи туманимизда қад ростлаши муносабати билан туман аҳлини муборакбод этди.

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM