маъруза

Нуробод шаҳри, “Меҳнатўйингоҳи, 2018 йил 27 август, соат 17.00 

Ассалому алайкум, азиз дўстлар!

Қадрли байрам иштирокчилари ва меҳмонлар!

Бугун сиз билан кўтаринки руҳда нишонлаётган Жонажон Ватанимизнинг мустақилликка эришган тарихий санаси барча юртдошларимиз соғиниб кутадиган, бир-бирини табриклашга, юрагидаги илиқ сўзларни изҳор этишга шошиладиган энг улуғ ва энг азиз байрамга айланган.

Бу йилги байрам ҳар йилгисидан фарқли равишда муддатда “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида ўзгача шукуҳ, ютуқ ва фахрланса арзигулик муваффақиятларга бой эканлиги билан ажралиб туради.

Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиси ҳамда ҳамда “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастурининг маъно-мазмунидан келиб чиққан ҳолда юртимиз бўйлаб байрамга тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Президентимиз таъбири билан айтганда“Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади” деган ғоя асосида аҳоли, айниқса, ёшларни тадбиркорликка кенг жалб этиш, оилавий бизнес ва касаначилик, томорқа хўжалигини ривожлантириш учун янги имконият ва преференциялар яратиб бериш, банклар томонидан имтиёзли кредитлар ажратиш, тегишли ташкилотлар орқали зарур ресурслар етказиб бериш тизими йўлга қўйилганини, ижтимоий соҳада аҳоли бандлигини таъминлаш, унинг реал даромадларини изчил ошириб бориш, ижтимоий ҳимоя ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, таълим-тарбия, илм-фан, маданият, санъат ва адабиёт, спорт соҳаларини ривожлантириш, ёшларга оид давлат сиёсатини самарали олиб боришга қаратилган ишларга алоҳида урғу бериш лозим бўлади.

Жорий йил деҳқонларимизга машаққатли йил бўлишига қарамасдан 4119 тн. (99.6 %) ғалла етиштиришди.

Туманда 3 та мактаблар  Жарқудуқ маҳалласидаги 46-сонли, (1.7 млрд.сўм), Ағрон маҳалласидаги 70 сонли (800,0 млн.сўм) ва Шарқ Юлдузи маҳалласидаги 77-сонли (1,0 млрд) мактабларда реконструкция қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Мазкур мактаблар жорий йилнинг 1 сентябр кунига қадар фойдаланишга топширилади.

МТМлар

Туманда 3 та маҳаллаларда  Олға маҳалласида 160 ўринли МТМ биноси (7.0 млрд.сўм), Ўртабуз маҳалласидаги маҳалласида 160 ўринли МТМ биноси (7.0 млрд.сўм) ҳамда Жом маҳалласида 60 ўринли МТМ биноси (1.7 млрд.сўм) янгидан қурилмоқда.

Хусусий МТМлар

Туманда жорий йил давомида жами 10 та маҳаллаларда  640 ўринли (Сазағон, Оқсой, Гирдиқўрғон, Омондара, Нурбулоқ, Пўлатчи, Бошқудуқ, Амир Темур, Шарқ юлдузи, Олтинсой) хусусий МТМлар қурилиши режалаштирилган. Ушбу МТМларнинг лойиҳа қиймати 18.2 млрд сўм ташаббускор тадбиркорлар томонидан, бундан ташқари тумандаги 35 та маҳаллаларда 35 та хусусий-оилавий боғчалар очилиши режалаштирилмоқда.

Соғлиқни сақлаш объектлари

Туманда соғлиқни сақлаш тизимида 3 та маҳаллаларда Нурбулоқ қишлоқ оилави поликлиникаси (1.1 млрд.сўм), Тим ҳудудий бўлимида (800,0 млн.сўм), Жом қишлоқ оилавий поликлиникаси (830.0 млн.сўм) да реконструкция ишлари олиб борилмоқда.

Спорт объектлари

Туманда спорт соғломлаштириш объектлари бўйича 8-сонли умумтаълим мактабида (12х24) улчамдаги қўшимча спорт зал (1.1 млрд.сўмлик) қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

Арзон уй-жойлар қуриш дастури бўйича

            Туман ҳудудида жами 15.9 млрд сўмлик 95 та  уй-жойлар қурилиши белгиланган.

Шундан: Амир Темур маҳалласида  2 та 3 қаватли 36 хонадонга мўлжалланган (4.2 млрд. сўм),  Жом маҳалласида 50 та (2 сотиҳли 3 хонали) арзон уй-жойлар (9.0 млрд.сўм) ҳамда 9 та (4 сотихли 5 хонали) рахбарлар учун (2.7 млрд. сўм) уй-жойларда қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

Бошқа объектлар

Нуробод туман прокуратураси, мажбурий ижро бюроси ва СВОЖЖДЛҚКДнинг маъмурий биносини қуриш ишлари олиб борилмоқда   (5.5 млрд сўм)

Нуробод тумани бандликка кўмаклашиш маркази биноси реконструкция ишлари олиб борилмоқда. (250.0 млн.сўм)

Тоза ичимлик суви билан таъминлаш бўйича

           Дастурга асосан жами 16 та лойиҳа амалга ошириш белгиланган. Лойиҳа қиймати (8,7 млрд.сўм)ни ташкил қилади..

           Бугунги кунда 6 та лойиҳа Жом ҳамда Гирдиқўрғон маҳаллаларида сув иншоотлари лойиҳа қиймати (2.5 млрд сўмлик  5 та янги қурилиш 1 та реконструкция) фойдаланишга топширилди.

          Ички йўлларни таъмирлаш

         7 та лойиҳа (11.2 км қиймати 1.6 млрд сўмлик) амалга ошириш белгиланган.

Бугунги кунда 1 та лойиҳа амалга оширилган.

Қолган 6 та лойиҳада қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

4Р-52 "Сарикул-Нуробод-Қарнаб-Навоий" автомобил йўлининг 0-27 км қисмини(8.0 млрд сўмлик)  жорий таъмирлаш режалаштирилган. Бугунги кунда 16,8 км қисмига асфалт ётқизиш ишлари бажарилди.

 4Н-513 и"А378 йўлидан Чунқаймиш қишлоғига 0-2 км мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилган.Лойиҳа қиймати 1.1 млрд сўм

Қадрли байрам иштирокчилари!

Азиз тумандошлар!

Нуробод азалдан зиёлилар, олимлар ва уддабурон тадбиркорлар, буюк чорводорлар юрти.

Нурободимизнинг ҳар қарич ери, сақланиб, қадр топаётган асору – атиқалари унинг шонли ўтмиши ва аждодларимизнинг бебаҳо меъросидан дарак беради.

Ана шуларни ҳис қилган ҳолда ёшларга мустақиллик, миллий ғурур ғояларини сингдириб бораётган ўрта – маҳсус ва халқ таълими соҳасидаги зиёлиларимиз меҳнатининг самараси улароқ бугун ёшларимизнинг  онгу-тафаккури ривожланиб бормоқда.

Туманимиз ёшларидан  3  нафар Осиё чемпиони ҳамда 14 нафар Ўзбекистон чемпионлари борлиги фикримизнинг ёрқин далилидир.

Азиз юртдошлар!

Фурсатдан фойдаланиб Сиз азиз байрам иштирокчиларини, сиз орқали бутун туманимиз халқини мустақиллигимизнинг  27 йиллиги байрами билан самимий табриклаймиз. 

Жахонга улуғ саркарда, аллома ва уламоларни етказиб берган табаррук заминда туриб яратгандан сурайлик:  Табаррук отахону-онахонларимизнинг дуолари ижобат бўлиб дастурхонларимиз тўкин-сочин бўлсин, хонадонларимиздан қут-барака арамасин. Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин, озод ва обод диёримизга кўз тегмасин.

Яхши ният билан ерга барака уруғини қадаган деҳқонларимизнинг хирмонлари зарворли ва баракали бўлсин.

Мустақиллигимизнинг 27 йиллиги барчамизга муборак бўлсин!

Эътиборларингиз учун раҳмат!

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM