Муносабат

Ижтимоий тармоқларда Нуробод тумани Сарикул маҳалласида электр энергияси тармоғини ишга тушириш пайсалга солинаётганлиги тўғрисида тарқалган маълумотлар юзасидан туман ҳокимлиги раҳбарлигида ишчи гуруҳ тузилиб, ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганишлар давомида бугунги кунда тумандаги “Сарикул” маҳалласи фуқароларининг яшаш хонадонлари тўлиқ электр энергия таъминоти билан таъминланганлиги маълум бўлди.

Маҳалла фуқаролари томонидан қўшимча равишда 1 дона 100 кВ.лик ТП трансформатор харид қилиниб ўрнатилганлиги ва туман электр тармоқлари корхонаси томонидан 10 дона бетон таянч устунлар ажратилиб, хаво тармоқларини  тортиш учун жойига монтаж қилинганлиги  аниқланди.

Шу билан бирга, мақолада кўрсатилган 8 дона ёғоч устунлар ҳам туман электр тармоқлари корхонаси томонидан ажратилиб, жорий йил якунига қадар қўшимча трансформаторни тўлиқ қувватда ишга тушириш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

Шунингдек, 2022-2023 йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 ноябрдаги 635-сонли қарорига асосан, Сарикул маҳалласида 86 дона темир-бетон устунларини  ўрнатиш,  3,3 км.  тармоқ тортиш ва 1 дона трансформатор пункти ўрнатилишини маълум қиламиз.

Нуробод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM