Нуробод туманида спортнинг "Армрестлинг" тури бўйича вилоят очиқ биринчилиги ўтказилди.

Нуробод туманида 2019 йил 24 феврал куни Ўзбекистон Республикаси Армрестлинг федерацияси Самарқанд вилояти филиали, Нуробод туман ҳокимлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, туман халқ таълими бўлими, МК "Ватанпарвар" ташкилоти, туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими, туман болалар ва ўсмирлар спорт мактаби билан ҳамкорликда спортнинг "Армрестлинг" тури бўйича вилоят очиқ биринчилиги ўтказилди. Мусобақада 2004-2005 йилларда туғилган ва ундан кичик ёшдаги 200 нафардан ортиқ ўғил-қизлар турли вазн тоифасида куч синашди. Мусобақага бир неча бор Осиё ва Жаҳон чемпионлари бўлган тренерлар ҳакамлик қилишди. Мусобақада қатнашган вилоятнинг туман-шаҳарларидан келган иштирокчи-ғолиблар ҳомийлар томонидан медал ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM