Нурободда “фуқаролар ташаббуси” учун биринчи мавсумда 5 млрд. 430 млн. 690 минг сўм, иккинчи мавсум учун эса 5 млрд. 115 млн. сўм маблағлар йўналтирилди

        “Очиқ буджет” порталининг ташкил этилишидан мақсад бевосита фуқаролар ташаббуси ва талабларини инобатга олган ҳолда ҳудудлардаги камчиликларни бартараф этишдан иборатдир.

        2022 йил 1 мавсумида фуқаролар томонидан билдирилган таклифларни амалга ошириш учун жами 5 млрд. 430 млн. 690 минг сўм маблағлар йўналтирилди.

        Жорий йилнинг феврал-март  ойларида ўтказилган ташаббусли буджет жараёнида фуқаролар томонидан 220 та лойиҳалар илгари сурилиб, 125 таси ишчи комиссия томонидан саралаб олинди ҳамда ушбу лойиҳаларга 32 439 та (жами аҳоли сонига нисбатан 21,2 фоиз) овоз берилди.

        Якуний хулоса овозлар сонига кўра,  юқоридан пастга тамойили асосида шунингдек “Фуқаролар ташаббуси” жамғармасида шаклланган маблағлар ҳажмидан келиб чиқиб аниқланди. Бунда амалга ошириш қиймати 5 млрд.                     429 млн. сўмни ташкил этган 6 та лойиҳалар (20 421 та овоз тўплаган ҳолда) ғолиб деб топилди.

        Яъни, “Нуробод тумани Чортут МФЙ Уйруғул қишлоғи ички йўлини таъмирдаш” таклифи 4794 та овоз билан 1-ўринни;

        “Нуробод тумани халқ таълимига қарашли 41-умумтаълим мактабининг моддий техника базасини бой этиш”  таклифи 4612 та овоз билан 2-ўринни;

        “Нуробод тумани Чортут махалласи Уйруғул кишлоқи юқори қисмида жойлашган (Сказка) болалар оромгоҳи йўлини таъмирлаш” таклифи 3806 та овоз билан 3-ўринни;

        “Туманимиздаги умумтаълим мактабларига парта, стол, стул, шкаф, лобаратория жиҳозларини харид қилиш” таклифи 2671 та овоз билан 4-ўринни;

        “Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли Марказий шифохонани таъмирлаш, замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан таъминлаш” таклифи 2304 та овоз билан 5-ўринни;

        “Нуробод тумани Қўрғонча маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган Саҳро қишлоғидаги ички йўлларни таъмирлаш” таклифи 2234 та овоз билан 6-ўринни қайд этди.

        Ғолиб деб топилган лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан буюртмачи ташкилотларни аниқлаш бўйича манзилли рўйхат шакллантирилиб, халқ Депутатлари туман Кенгашининг қарори билан тасдиқланди.

        Бугунги кунда ушбу ғолиб деб топилган таклифларни амалга ошириш “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонунга мувофиқ белгиланган тартибда амалга оширилмоқда.

        Жумладан, Халқ депутатлари туман Кенгашининг қарори билан 1-ўринни эгаллаган “Нуробод тумани Чортут МФЙ Уйруғул қишлоғи ички йўлини таъмирдаш” таклифини амалга ошириш учун туман ободонлаштириш бошқармасигага 1 млрд. 80 млн. сўм ажратилган бўлиб, таклифнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари шакллантирилиб Ўзбекистон Республикаси давлат харидлари ахборот портали орқали ўтказилган ауционда элон берилиб “Боғишамол йўллардан мунтазам фойдаланиш” корхоонаси билан шартнома тузилиб, бугунги кунда ишлар 40 фоизга бажарилган.

        2-ўринни эгаллаган “Нуробод туман халқ таълимига қарашли 41-умумтаълим мактабининг моддий техника базасини бой этиш” таклифини амалга ошириш учун туман халқ таълимига 600,0 миллион сўм ажратилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси давлат харидлари ахборот портали орқали эълон қилиниб, 28 турдаги қиймати 576 млн. 592 минг сўмлик шартнома тузилиб, пудратчи тамонидан етказиб берилган.

        3-ўринни эгаллаган “Нуробод тумани Чортут махалласи Уйруғул кишлоғи юқори қисмида жойлашган (Сказка) болалар оромгоҳини йўлини таъмирлаш” таклифини таклифини амалга ошириш учун туман ободонлаштириш бошқармасига 1 млрд. 80 млн. сўм ажратилган бўлиб, таклифнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари шакллантирилиб, Ўзбекистон Республикаси давлат харидлари ахборот портали орқали ўтказилган ауционда элон берилиб, “Нуробод туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси” билан шартнома тузилган бўлиб, бугунги кунда ишлар 95 фоизга бажарилган.

        4-ўринни эгаллаган “Туманимиздаги умумтаълим мактабларига парта, стол, стул, шкаф, лобаратория жиҳозларини харид қилиш” таклифини амалга ошириш учун туман халқ таълимига 869,0 миллион сўм ажратилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси давлат харидлари ахборот портали орқали эълон қилиниб, 9 турдаги қиймати  829 млн. 710 минг сўмлик шартнома тузилиб, пудратчи тамонидан етказиб берилган.

        5-ўринни “Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли Марказий шифохонани таъмирлаш, замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан таъминлаш” таклифини амалга ошириш учун туман тиббиёт бирлашмасига 1,0 млрд. сўм ажратилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси давлат харидлари ахборот портали орқали эълон қилиниб, 11 турдаги қиймати 586 млн. 537 минг сўмлик шартнома тузилиб, пудратчи тамонидан етказиб берилган.

Бундан ташқари туман маркказий поликлинкасини жорий таъмирлаш учун etender.uzex.uz порталига эълон қилиниб, “ТЕМУРМАЛИК СТРОЙ” МЧЖ билан 380,0 млн. сўмлик шартнома тузилган бўлиб, бугунги кунда ишлар              10 фоизга бажарилган.

        6-ўринни эгаллаган “Нуробод тумани Қўрғонча маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган Саҳро қишлоғидаги ички йўлларни таъмирлаш” таклифини амалга ошириш учун туман ободонлаштириш бошқармасига 800 млн. сўм ажратилган бўлиб, таклифнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари шакллантирилиб, Ўзбекистон Республикаси давлат харидлари ахборот портали орқали ўтказилган аукционда эълон берилиб, “СТҚИДИЛ СЕРВИС” МЧЖ корхонаси билан 800 млн сўмлик ички йўлларни жорий таъмирлаш учун шартнома тузилган. Бугунги кунда таъмирлаш ишлари 100 фоизга бажарилган.

        Ушбу жараёнларнинг барча босқичлари жамоатчилик ҳамда лойиҳа ташаббускорлари иштирокида ўтказилишини таъминлаш ҳамда лойиҳада кўзда тутилган тадбирларни сифатли тарзда амалга оширилиши (товар ёки хизматларни харид қилиниши) ҳамда бажарилган ишларни лойиҳа ташаббускорлари иштирокида қабул қилиб олинишини таъминлаш бўйича тизимли назорат ўрнатилган.

        2022 йил 2 мавсумида фуқаролар томонидан билдирилган таклифларни амалга ошириш учун жами 5 млрд. 115 млн. сўм маблағлар йўналтирилди.

        Жорий йилнинг июл-август  ойларида ўтказилаётган ташаббусли буджет жараёнида фуқаролар томонидан 269 та лойиҳалар илгари сурилиб, 126 таси ишчи комиссия томонидан саралаб олинди ҳамда ушбу лойиҳаларга  овоз бериш жараёни давом этмоқда.

 

Тухтаев Элмурод,

Нуробод тумани ҳокимлиги молия бўлими бош иқтисодчиси

2015-2023 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM