Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Нуробод тумани Кенгаши, туман халқ таълими бўлими ҳамда туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими билан ҳамкорликда 2019 йилнинг 11 феврал куни Нуробод тумани 2-умумий ўрта таълим мактабида "Ёшлар шахмат тахтаси" Республика очиқ мусобақасининг туман босқичи ўтказилди. Мусобақада 200 нафардан ортиқ ёшлар ўз маҳоратларини синаб кўрдилар ва 6 та ёш тоифасида 12 нафар ёшлар вилоят босқичига йўлланма олишди.