Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомил-лаштириш тўғрисида тарғибот тадбири ўтказилди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Нуробод тумани Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги
ПФ-5618-сонли “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданият
ни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Нуробод шаҳридаги 18-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида тарғибот тадбири ўтказилди.

         Мазкур тарғибот тадбирида Тошкент Юридик Университети ўқитувчилари, Самарқанд вилоят Адлия бошқармаси ходими, туман Адлия бўлими бошлиғи, ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, тумандаги корхона-ташкилотлар раҳбарлари ва ходимлари, ёшлар етакчилари ҳамда фуқаролар иштирок этишди.

         Тадбирда асосий эътибор мазкур Фармон билан тасдиқланган Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш концепциясини 2019 йилда самарали амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”да белгиланган чора-тадбирларга қаратилди.

         Шунингдек, ушбу тарғибот доирасида ёшларда соғлом турмуш тарзига бўлган интилишни шакллантиришга, ижтимоий жиҳатдан хавфли касалликларга, гиёҳвандликка, чекишга ва бошқа зарарли одатларга қарши курашишга доир профилактик чора-тадбирларни амалга оширишга, ёшларни бўш вақтларини мазмунли уюштиришга, оммавий ёшлар спортини ривожлантиришга қаратилган мавзуларида суҳбатлар бўлиб ўтди.

         Бундан ташқари, давра суҳбатида ёшларнинг ҳуқуқий тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи омилларга нисбатан ҳуқуқий иммунитетни шакллантириш, ҳар бир шахсда қонунларга ва одоб-ахлоқ қоидаларига ҳурмат, миллий қадриятларга садоқат, ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасизлик ҳиссини уйғотиш ишига комплекс ёндошилмаётганлиги ҳақида фикрлар билдирилди.

Йиғилиш сўнгида худди шундан тарғибот тадбирлари йил давомида аҳоли ўртасида кенг олиб борилиши лозимлиги таъкидланди.

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM