Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Нуробод тумани Кенгашининг Кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 30 февраль куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Нуробод туман Кенгаши биносида туман Кенгаши йиғилиши ўтказилди. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамкор ташкилотлари, фаоллари иштирокида ўтказилган йиғилиш кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:

1.  Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Нуробод туман Кенгаши томонидан 2018 йил давомида амалга оширилган ишлари тўғрисида.

2.  Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгашининг 2019 йилга мўлжалланган иш режаси лойиҳаси тўғрисида.

3.  Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгашининг 2018 йилги умумлаштирилган бюджети ижроси ҳамда 2019 йилга мўлжалланган умумлаштирилган бюджет параметрлари тўғрисида.

4.  Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши Ижроия Қўмитаси таркибига ўзгартириш киритиш тўғрисида.

Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан Кенгаш раиси А.Зиятов ҳисобот бериб, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Нуробод туман Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонуни бугунги давр талабларига мос равишда ҳар томонлама баркамол, мустақил фикрлайдиган, мамлакатимиз истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир ташаббускор, халқ манфаати йўлида бор салоҳиятини сафарбар қиладиган шижоатли ёшларни тарбиялаш, уларни интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқаришда ҳамда ёшлар иттифоқининг мақсад ва вазифаларини ёшларга етказиш борасида амалга оширилган ишлар бўйича маълумотлар бериб ўтди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгашининг 2019 йил 22 январ куни ўтказилган Кенгаш йиғилишида 2018 йил фаолияти якунлари бўйича рейтинг натижаларига кўра Нуробод туман Кенгаши 16 та шаҳар ва туман Кенгашлари ўртасида энг юқори кўрсаткич билан 1-ўринни қўлга киритганлигини Кенгаш аъзоларига маълум қилди.

Шунингдек кун тартибидаги масалалар юзасидан Кенгаш аъзолари томонидан амалга оширилган ишлар таҳлили ҳамда келгусидаги режалар тўғрисида фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM