Нуробод туманидаги “Маданият” уйида Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Низомга асосан, “Бир нуроний - ўн ёшга масъул” кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Нуробод туманидаги “Маданият” уйида Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Низомга асосан, “Бир нуроний - ўн ёшга масъул” кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.Тадбирда 12 та маҳалладан нуронийлар иштирок этиб, ўзлари истиқомат қилаётган маҳаллаларда тарбияси оғир, маънавий кўмакка муҳтож, уюшмаган, ишсиз ёшларнинг муаммоларини бевосита ҳал этиш борасидаги ишларини тарғиб қилишди.Уч шартдан иборат танловда “Аработа” маҳалласи фаоли Солижон Худоёров 1-ўринни эгаллади. 2-ўринни “Халқобод” маҳалласи нуронийси Парда Эсанов ва 3-ўринни “Амир Темур” маҳалласи нуронийси Ислом Бекмуродовларга насиб этди. Шунингдек, танловда Тошбой Рашидов, Хавоя Рахмонова ҳамда Қучқор Эсиргаповларнинг фаол иштироки таъкидланди.Мусобақа низомига кўра, фахрли ўринлар соҳибларига дипломлар ва қимматбаҳо совғалар топширилиб, ўрин соҳибларига танловнинг вилоят босқичига йўлланма берилди.

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM