Ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлам ҳамиша эътиборда

Маълумки, Республикаамизда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш бўйича куплаб ишлар амалга оширилмоқди. Жорий йилнинг 17-феврал куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-74 сонли фармони қабул қилинди.                            

Фармонга кура ногиронлиги бўлган шахслар, айниқса, доимий парваришга муҳтож бўлган болаларни парваришлаётган оилаларни давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш, ижтимоий ёрдамнинг замонавий механизмларини амалга оширишда янги ёндашувларни жорий этиш мақсадида:

1. 2022 йил 1 апрелдан бошлаб меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ҳамда иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда — 440 000 сўмдан 622 000 сўмгача оширилди.

2. 2022 йил 1 апрелдан бошлаб:

а) ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига ҳар ойда 500 000 сўм миқдорида нафақа тўлови жорий этилди.

Бунда, парваришлаш нафақасини тўлаш ва етказиб бериш харажатлари Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади;

б) парваришлаш нафақаси фуқароларнинг Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталига қилган мурожаатлари асосида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг бўлимлари томонидан тайинланиб тўлиб борилмоқда.

3. Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда қуйидаги маълумотларни бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига электрон шаклда тақдим этиб боришни таъминланади:

2022 йил 1 апрелдан бошлаб ўзгалар парваришига муҳтож болалар тўғрисидаги маълумотларни;

2022 йил 1 октябрдан бошлаб ўзгалар парваришига муҳтож болаларнинг қонуний вакиллари тўғрисидаги маълумотларни.

4. Молия вазирлиги Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда 2022 йилнинг октябрь ойидан бошлаб                    18 ёшгача ногиронлиги бўлган болалар ва одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касалликка чалинган 18 ёшгача болаларга тўланадиган нафақаларни ҳамда парваришлаш нафақасини фуқаролардан қўшимча ҳужжатларни талаб этмаган ҳолда «проактив шакл»да тайинлаш тизимини жорий этилади.

5. Молия вазирлиги :

ушбу Фармонда белгиланган чора-тадбирлар билан боғлиқ харажатлар бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг қўшимча даромадлари ҳамда жамғармага республика бюджетидан ажратилиши кўзда тутилган трансфертлар ҳисобидан молиялаштирилишини таъминлайди;

Мазкур фармонга асосан фуқароларимизнинг ногиронлиги бор ва пенсиялари               622 минг сўмдан кам фуқароларнинг пенсиялари ва нафақалари пенсия жамғармаси бўлими томонидан оширилиб берилди. Шунингдек, Парваришлаш нафақаси фуқароларнинг Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталига қилган мурожжатлари асосида бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлимлари томонидан тайинланиши ва тўланишини маълум қиламиз.

 

Бюджетдан ташқари пенсия

жамғармаси бўлими бошлиғи                                           Т.С.Юсупов

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM