Нурободлик 20 нафар аълочи ўқувчилар олтин медаль билан тақдирланди

Жорий йилда Нуробод туманидаги умумтаълим мактабларининг 11 синфини 2079 нафар ўқувчилар тугатди. 

Улардан 12 нафари турли халқаро нуфузли олий таълим муассасаларига муддатидан олдин қабул қилинди. 

Бугун туман ҳокимлигида ташкил этилган “Ҳоким ва битирувчи ёшлар” учрашуви ёшлар учун, айниқса, мактабларнинг битирувчилари учун унутилмас лаҳзаларга бой бўлди. 

Тадбирда туман ҳокими Ш.Юлдашев сўзга чиқиб, ёшларга берилаётган имкониятлар ҳақида гапирар экан, бугун аъло баҳолари, муносиб хулқи билан тенгдошларига намуна бўлиб олтин медалларга лойиқ топилган ўқувчи-ёшларни табриклади.
    
Шундан сўнг, мактабни муваффақиятли тамомлаётган 20 нафар ўқувчиларга олтин медаллари тантанали равишда топширилди.

Шунингдек, аълочи ўқувчиларнинг ота-оналарига ҳам ташаккурномалар берилди.

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM