Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги таянч ихтисослаштирилган мактабларга қабул бошланиши ҳақида Халқ таълими вазирлиги хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, Муҳаммад ал-Хоразмий, Мирзо Улуғбек ва Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабларга 2022/2023-ўқув йили учун ҳужжатлар қабули 1 ИЮЛдан-20 ИЮЛга қадар ОНЛАЙН шаклда ариза.пиима.уз сайти орқали амалга оширилади.
Қандай ҳужжатлар талаб этилади?
• Туғилганлик тўғрисида гувоҳнома;
• 3х4 расм (охирги 2 ойда олинган);
• баҳолар табели нусхаси (директор томонидан тасдиқланган);
• паспорт маълумотлар ва телефон рақамлар (талабгорнинг ота-онаси ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг доимий ишлаб турган телефон рақамлари).
Мазкур мактабларга нечанчи синфдан қабул қилинади?
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабга 5-синф, Мирзо Улуғбек ва Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабларга 7-синф учун қабул бўлади.