Ёшларнинг мурожаатлари доимо эътиборда

Жойрий йилнинг 17 июнь куни Нуробод тумани “Меҳнаткаш” маҳалласида туман ҳокими Ш.Юлдашев иштирокида бўлиб ўтган “Ҳоким ва ёшлар” учрашувида ҳудуд ёшларидан Абдурашидова Ф. ва Бобоёрова Г.лар дизайн ва ҳайкалтарошлик соҳасига қишиқишлари борлигини ҳамда ушбу соҳада ОТМда таҳсил олмоқчи эканликларни билдириб, шундай кўргазмалар билан яқиндан танишиш истаги борлигини билдириб мурожаат қилган эди.

 

Ушбу мурожаатга асосан, туман ҳокимининг ташаббуси билан бугун маҳалладаги ёшлар етакчиси ва ёшлар машҳур рассом, дизайнер ва ҳайкалтарош Нуриддин Калоновнинг шахсий кўргазмасида бўлишиб, унинг ёрқин асарлари билан яқиндан таништирилди.

 

Шунингдек, Абдурашидова Ф. ва Бобоёрова Г.ларга ушбу соҳада таълим олиши учун қандай билим ва кўникмаларга эга бўлиши, соҳани дилдан ҳис этиб, ўз устида тинмай ишлаши ва изланиши кераклиги тушунтириб ўтилди.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM