"Оқсой" маҳалласи аҳолиси ҳамда ҳудуд ёшлари билан учрашув бўлиб ўтди

Бугун Нуробод тумани “Оқсой” маҳалласида туман ҳокимлиги, тумандаги корхона ва ташкилотлар иштирокида маҳалла аҳолиси ҳамда ҳудуд ёшлари билан учрашув бўлиб ўтди.

 

Учрашув давомида фуқаролар ҳамда ёшларнинг муаммо ва таклифлари тингланиб, мурожаатларга ечим изланди.

 

Қўшимча ўрганиш талаб этадиган муаммоларни қисқа фурсатларда ҳал этиш бўйича мутасаддиларга топшириқ ва кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.

 

2015-2022 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM