Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллигига ҳамда 14 январ “Ватан ҳимоячилари куни” байрамига бағишлаб “Менинг армиям - менинг фахрим” шиори остида тантанали тадбирлар ўтказилди.

Ўтказилаётган “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида 12 январ куни Нуробод туманида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллигига ҳамда 14 январ “Ватан ҳимоячилари куни” байрамига бағишлаб “Менинг армиям - менинг фахрим” шиори остида тантанали тадбирлар ўтказилди. Тадбирда Нуробод тумани ҳокими Ф.Заиров ҳамда тумандаги сектор раҳбарлари, ҳарбий зобитлар, коллеж ва мактаб ўқувчилари, жамоат ташкилотлари раҳбарлари ва Нуробод шаҳри кенг жамоатчилик вакиллари қатнашдилар. Тадбир Нуробод шаҳридаги Амир Темур, Наврўз, Шарқ юлдузи маҳаллаларининг марказий кўчаларида ҳарбий хизматчиларнинг сафда юриши намойиши билан бошланди. Шунингдек, тадбир қатнашчиларига ҳарбий зобитлар томонидан тайёрланган ўқув-тактик машғулотларидан лавҳалар намойиш этилди.

Айниқса, тадбирда қатнашган коллеж ва мактаб ўқувчилари аскарлар билан дилдан суҳбатлашиб, уларни байрам билан табриклади ҳамда ўқувчиларда “Она ватанга бўлган садоқати” ва “Келажакка бўлган ишончи” янада ортиб, тадбир иштирокчиларига кўтаринки руҳ бағишлади.

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM