Нуробод тумани ҳокими Ф.Зоиров раҳбарлигида Саҳоба МФЙда аҳоли билан учрашув ўтказилди

2018 йил 14 декабр куни Нуробод тумани ҳокими Фахриддин Зоиров раҳбарлигида туман прокурори, туман ички ишлар бўлими бошлиғи, туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ҳамда туман ташкилотлари билан биргаликда туман марказидан 120 км узоқликда жойлашган Саҳоба маҳалла фуқаролар йиғинининг Саҳоба ва Тутли қишлоқлари аҳолиси билан учрашувлар ўтказилди.

Аҳоли билан учрашувдан олдин ушбу маҳалла фуқаролар йиғинларида жойлашган таълим муассасалари ва қишлоқ врачлик пунктлари аҳволи билан танишилди.

Учрашув давомида аҳолининг муаммолари ва таклифлари эшитилди. Аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли туман ташкилотлари раҳбарларига топшириқлар берилди ва чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

Саҳоба қишлоғи

Тутли қишлоғи

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM