Нуробод тумани ҳокими Фахриддин Зоиров тумандаги умумтаълим мактабларида 2018/2019 янги ўқув йилига ҳамда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича қилинаётган ишларининг аҳволи тўғрисида кенгайтирилган йиғилиш ўтказди.

2018 йил 9 август куни туман ҳокимлигининг катта мажлислар залида ўтказилган йиғилишда Булунғур, Пахтачи туманлари ҳамда Самарқанд шаҳрида вилоят ҳокимлиги томонидан ўтказилган ўрганишларда йўл қўйилган камчиликлар юзасидан тайёрланган видеолавҳалар йиғилиш қатнашчиларига намойиш этилди. Сўнгра умумтаълим мактабларига бириктирилган ишчи гуруҳларнинг ҳисоботлари эшитилди ва муҳокама қилинди. Туман ҳокими томонидан умумтаълим мактабларига бириктирилган раҳбарларнинг ушбу топшириқка масъулиятсизлик билан ёндашганларига нисбатан интизомий чоралар кўрилди. Келгусида бундай камчиликларга йўл қўймаслик бўйича ишчи гуруҳ раҳбарлари, мактаб директорлари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларидан кафолат хатлари олинди ва тегишли топшириқлар берилди.

2015-2018 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM