Нуробод туманида депутат ва ёшлар мулоқоти ташкил этилди 

Бугун O’zLiDeP вилоят ҳамда Нуробод туман Кенгашлари ходимлари, маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳамда фаол ёшлар иштирок этган ушбу тадбирда дастлаб, 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясининг янги лойиҳаси ёшлар ўртасида кенг муҳокама қилинди.

 

Шунингдек, туманда партиянинг ёшлар билан ишлаш йўналишидаги ишларни самарали ташкил этиш, хусусан туман Кенгаши қошидаги “Ёшлар қаноти” гуруҳи фаолиятини янада жонлантиришга қаратилган қатор вазифалар белгилаб олинди.

 

Тадбирда ташкилий масала кўрилиб, Нуробод туман Кенгашининг “Ёшлар қаноти” гуруҳи раҳбарлигига O’zLiDeP фаоли Пардаев Эркин Эгамберди ўғли сайланди.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM