Нуробод тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Фахриддин Абсаламович 2018 йил 22 июл куни тумандаги Улус ва Халқобод маҳаллалари аҳолиси билан учрашди.

Дастлаб ҳоким мустақиллигимизнинг 27 йиллиги арафасида барча соҳада туманда амалга оширилаётган улкан бунёдкорликлар ҳакида гапириб утди. Айникса, аҳоли бу иккала маҳалланинг 2019 йилга "Обод қишлоқ" дастурига киритилгани ҳакидаги хабарни катта мамнуният билан қарши олди. Мулоқот давомида аҳоли ҳокимга ўз муаммо ва таклифларини билдиришди. Уларнинг ечими бўйича тегишли раҳбарларга топшириқлар берилди. Учрашувда туман прокурори, ҳоким ўринбосарлари ҳамда тумандаги барча ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM