Нурободнинг Тим қишлоғида янги кўприк фойдаланишга топширилди

Бугун Нуробод туманининг Тим қишлоғида янги кўприк қурилиб, фойдаланишга топшириш маросими бўлиб ўтди.

 

Тадбирда туман ҳокими Ф.Заиров, корхона ва ташкилот мутасаддилари, қурувчи ташкилот мутасаддилари ҳамда қишлоқ фаоллари иштирок этишди.

 

Узоқ йиллардан буён қишлоқ аҳлини катта сойдан ўтиши учун кўприкнинг йўқлиги ўқувчиларнинг мактабга, фуқароларнинг эса марказга қатнаши, ноқулай об-ҳаво шароитларида сел келиши фуқароларнинг қатнови учун кўплаб қийинчиликларни келтириб чиқарар эди.

 

Узунлиги 30 метрни ташкил этувчи ушбу кўприкнинг бунёд этилишига 500 млн. сўмлик маблағлар сарфланган бўлиб, иншоот қурилишида пиёдаларнинг эркин ҳаракатланиши алоҳида эътиборга олинган.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM