Сессия муҳокамаларга бой бўлди

Жорий йилнинг 29 сентябрь куни халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашининг ўттиз тўртинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияни халқ депутатлари туман Кенгаши раиси, туман ҳокими Ф.Заиров бошқарди.

Сессия кун тартибида қўйидаги масалалар кўриб чиқилди:

- Нуробод туманида “Аёллар дафтари”нинг иккинчи босқичига киритилган хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал этиш мақсадида “Аёллар дафтари” жамғармасидан маблағ ажратиш ҳамда муаммолари ижобий ҳал этилган хотин-қизларни дафтардан чиқариш тўғрисида;

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йилида амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-6155-сонли Фармонининг  ижроси тўғрисида;

- Ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга “Саҳоват ва кўмак” жамғармасидан маблағ ажратиш тўғрисида;

- Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2021 йил 24 март куни ўтказилган видеоселектор мажлисининг 16-сонли баённомасининг 7-банди ижросини таъминлаш юзасидан сектор раҳбарлари томонидан ягона онлайн тизимга маълумотларни киритилиши юзасидан қилинаётган ишлар тўғрисида;

- Тумандаги акциядорлик тижорат “Агробанк”, “Халқ банк”лар томонидан жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш, имтиёзли кредитларни ажратилиши ҳамда ушбу йўналишда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида;

- Туман халқ таълими тизимида таълим сифатини ошириш ҳамда ўқитувчи ва ўқувчиларнинг билим кўникмаларини ривожлантириш юзасидан олиб борилаётган ишлари тўғрисида;

- Халқ депутатлари Нуробод тумани Кенгашининг Регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низомини тасдиқлаш тўғрисидаги масалалар халқ вакиллари томонидан муҳокама қилинди.

Сессияда туман Кенгаши ваколатига доир бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилиб, тегишли туман Кенгашининг қарорлари қабул қилинди.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM