Нуробод туманида “Аёллар дафтари”да турувчи 150 оиланинг хотин-қизлари қўллаб-қувватланди

Бугун Нуробод туманида туман ҳокими Ф.Заиров ва сектор раҳбарлари иштирокида тумандаги “Аёллар дафтари”да турувчи хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларни доимий даромад манбаига эга бўлиши учун муносиб шарт-шароитлар яратиш бўйича учрашув бўлиб ўтди.

 

Учрашувда хотин-қизларни ижтимоий муҳофаза қилишда маънавий ва моддий кўмак бериш билан бирга, доимий даромад манбаига эга бўлишига алоҳида эътибор қаратилди.

 

Тумандаги “Аёллар дафтари”да турувчи хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларни доимий даромад манбаига эга бўлиши учун “Аёллар дафтари”да турувчи 150 оиланинг хотин-қизларига асбоб-ускуналар берилди.

 

Шунингдек, ушбу оилалардаги меҳнатга лаёқатли ишсиз фуқароларнинг истак ва талабларидан келиб чиққан ҳолда уларнинг бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликка жалб қилиш чоралари кўрилмоқда.  

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM